Форум доирасида Россия бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказиляпти. Хусусан, 17 ноябр куни Бухоро делегацияси Миллий улгуржи тарқатиш марказлари ассоциациясига ташриф буюрган. Мазкур ассоциация таркибида турли хил йўналишдаги ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, 180 нафар аъзоси бор. Уларнинг 15 нафари хорижий аъзолар.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Учрашув давомида ассоциация ижрочи директори В.Лишук билан музокаралар олиб борилган ҳамда реторт пакетларида тайёр овқатлар, янги технология асосида биогумус моддали ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва экспортга йўналтириш бўйича улгуржи марказлар ташкил этиш борасида муҳим келишувларга эришилган.