Хусусан, экспертга кўра Бунёдкор шоҳкўчасидан Ислом Каримов кўчаси чорраҳасига 4.1.2 йўл белгиси нотўғри ўрнатилган. Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасида 4.1.1 йўл белгиси нотўғри ўрнатилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қаршисидаги 3.27 йўл белгилари кетма-кетлиги нотўғри.
Ислом Каримов кўчасидан Ботир Зокиров кўчасига бурилишда бўлаклар бўйича ҳаракатланиш белгиси етишмайди. Консерватория яқинида эса, 3.27 белгилари асоссиз равишда кўп.
