Тадбирда тумандаги ўттизта маҳалладан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 300 нафардан ортиқ ёшлар қатнашди. Ёшлар соҳада етарлича тажрибага эга бўлган тадбиркорлардан керакли маслаҳатларни олди. Учрашувда ёшлар нафақат ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, балки таклиф ва лойиҳаларини ҳам маълум қилди.
Масалан, учрашувда Боғиобод маҳалласидан Баҳром Худойқулов сўзга чиқиб, ўқув марказ ва курсларини қай тартибда ривожлантиришга доир таклифини билдирди.
“Бизнес марафон”да савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва саноат, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида ўндан ортиқ ёшлар сўзга чиқди.
Тадбирда бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга кўмаклашиш имконияти ортиши эътироф этилди.
Шеробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ

