Мьянма шимолидаги Хпакант нефрит шахтасида кўчки юз берди. Бир киши ҳалок бўлган, 70 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, деб хабар берди ВВС.

Кўчки маҳаллий вақт билан тонгги соат 4ларда содир бўлган.

Хабарда айтилишича, қутқарув операцияси давом этмоқда. Бедарак йўқолганларнинг аксарияти ноқонуний равишда нефрит қазиб олувчилар бўлган.

Мьянма – дунёдаги энг йирик нефрит манбаси жойлашган мамлакат ҳисобланади. Мамлакатда нефрит савдоси ҳажми йилига 30 млрд доллар деб баҳоланади. 

2020 йил июлда Мьянмадаги нефрит конида содир бўлган кўчки натижасида 160дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 54 киши жароҳатланганди.