Бухоролик ҳужумчи фаолиятини Эроннинг 8 карра чемпиони, айни дамда мамлакат чемпионатида пешқадамлик қилаётган «Истиқлол» жамоасида давом эттиради.
«Ўтган мавсум жамоамиз таркибидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган футболчимиз Ўзбекистон миллий жамоасида ҳам дебютини амалга оширди ва иккита гол уришга ҳам эришди», - дейилади «темирйўлчилар» клуби хабарида.
Маълумот учун, Азизбек январь ойида Дубайда ўтган «Ал Ваҳда»га қарши ўртоқлик учрашувида ўз голи билан Ўзбекистон миллий жамоасига ғалаба келтирганди. 24 ёшли форвард сўнгги мавсум «Локо» сафида Суперлигада 26 ўйин ўтказиб, 8та голга муаллифлик қилган.

