Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизи бўйлаб экилган саксовуллар ҳудудини кўриш, ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюриши кутилмоқда.

Мутасаддилар Оролнинг кейинги тақдири учун амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида давлат раҳбарига тақдимот қилишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Хушнудбек Худойбердиев.

Журналист Азиза Қурбонованинг таъкидлашича, ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Мўйноқ ва Оролқумда бўлади.

Бундан олдин Орол денгизининг қуриган тубига ҳаводан сепилган уруғлар униб чиққани ҳақида хабар берилганди.