Тошкент вилояти ҳокимияти ахборот хизматининг маълум қилишича,  Юқори Чирчиқ туманидаги Қизилсой маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди ҳамда Пискент тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Ўш – Гулистон” автомобиль йўлининг 107-километридаги кўприклар ўз мустаҳкамлигини йўқотган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

“Ҳозирда автомобил ҳаракатлари тўхтатилиб, хавфни бартараф этиш мақсадида ФВБ, ЙҲХБ, “Йўллардан фойдаланиш” УК, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.” - дейилади хабарда.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ, “Амирсой”га олиб борувчи йўлда тупроқ кўчганлиги хабар қилинган эди.