“Расмий хабарлар” каналида ёзилишича, “Келажак лидерлари”ни шакллантириш мақсадида ўтказилган 4 босқичли танловда 6 246 нафар иқтидорли ёш иштирок этган. Улар орасидан жами 684 нафар энг муносиб ёшлардан иборат “Келажак лидерлари” клублари ташкил этилди.

Маълум қилинишича, “Келажак лидерлари” клублари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида тренинглар ўтказилмоқда. 

“Ўқув дастурини тугатганларга сертификатлар топширилиб, улар Миллий кадрлар захирасига киритилади”, дейилади хабарда.