«Тошкент шаҳар ЭТК» матбуот хизмати хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани Оқлон маҳалласидаги «Оқлон» масжидининг кенгайтирилиши ҳамда реконструкция қилиниши кутилмоқда.
Шу муносабат билан ҳудуддаги қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ТП-2762 сонли трансформатор пунктини жойидан бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилади. Ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Шайхонтоҳур туманининг «Оқлон» МФЙ, «Кўкча» МФЙ, «Самарқанд дарвоза» МФЙ, «Янгишаҳар» МФЙ, «Гулобод» МФЙ, «Боғ кўча» МФЙ ҳамда Аҳил кўчасида яшовчи аҳоли хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилган.
Билдирилишича, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» тасарруфидаги Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ушбу вазиятни тезкорлик билан бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

