Корхона фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликни ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликни сўраган.

Билдирилишича, ичимлик суви сифати республикадаги 79 та лаборатория томонидан кун-у тун ҳар томонлама назорат қилинади. Сув тармоқлари ёки жўмраклар орқали бирон-бир касаллик тарқалишига йўл қўйилмайди.

Маълум қилинишича, улар томонидан ҳар ойда турли таҳлиллар учун ўртача 17 200 та намуна олинади.

Ичимлик сувини аҳолига етказиб беришдан олдин сув суюқ хлор, натрий гипохлорит, кальций гипохлорит каби хлорли реагентлар билан зарарсизлантирилади.