Амир Хон Муттақий Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақа бошқа давлатлари учун хавф туғдирмаслигини билдирди.

Афғонистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон томонига Афғонистонга Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика ҳаби, энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Владимир Норов афғон томонини халқаро ҳамжамият асосий талабларини тез фурсатларда бажариш, кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя этиш, қизларни тўлақонли мактаб таълими билан таъминлаш бўйича самарали чоралар кўришга чақирди.