Н. Умарова 1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида бакалавр, 1996 йилда шу олий ўқув юртида интернатура, 2001 йилда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида клиник ординатура босқичларини муваффақиятли тамомлаган.
Тиббиёт фанлари номзоди бўлган мутахассис бунга қадар Республика перинатал марказида ультратовуш диагностика шифокори, умумий бўлим шифокори, муассаса қошидаги Клиник-диагностика поликлиникаси бўлими мудири, марказнинг акушерлик ва гинекология бўйича директори ўринбосари каби қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган.

