Уламоларнинг сафари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Мусулмонлар идораси ва АҚШдаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиляпти.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасидан Kun.uz'га маълум қилишларича, ватандошлар билан учрашувлар қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтади:
- 9-10 ноябр кунлари Филаделфиядаги Isabet Academic Campus’да, маҳаллий вақт билан соат 04:00 да;
- 11 ноябр куни Нью-Йоркдаги Imam Abu Hanifa масжидида, соат 12:00 да;
- 12 ноябр куни Нью-Йоркдаги Emir Palace ресторанида. Соат 11:00 да;
- 13-14 ноябр кунлари Синсиннати шаҳридаги (Оҳайо штати) West Chester Township’да соат 16:00 да;
- 16 ноябр куни Чикагодаги Masjid-ul-Islam масжидида, соат 06:00 да;
- 18-19 ноябр кунлари Орландо шаҳридаги Al-Bukhari исломий марказида, соат 12:00 да.

