CBS телекомпанияси прогнозига кўра, Масто Сенат учун республикачилар номзоди Адам Лаксальтни ортда қолдиради.

Шу тариқа, айни вақтда Демократик партия Сенатда 50 ўринни нақд қилади, Республикачиларда - 49 ўрин кафолатланган.

Овоз бериш натижалари ҳамон номаълум бўлиб қолаётган ягона штат Жоржия. У ерда 6 декабр куни Сенат учун сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтади.

Аммо, Жоржияда республикачилар номзоди устун келган тақдирда ҳам - Сенатда ўринлар натижалари тенг келган ҳолда АҚШ вице-президенти - демократ Камала Ҳарриснинг овози ҳал қилувчи бўлади.

Шу тариқа, судьялар ва бошқа муҳим лавозимларга тайинлашда тўсиқлар бартараф этилди.