Бухоро халқаро аэропорти орқали пневматик қурол олиб киришга уринган фуқаро божхона постида тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Москва-Бухоро авиарейси орқали Россиядан учиб келган фуқаро Х.Ж. божхона назоратининг “яшил йўлаги”дан ўтаётган пайтида ходимларда шубҳа уйғотади ва тегишли божхона назоратидан ўтказилган. Натижада, йўловчи ёнида божхона декларациясида кўрсатилмаган “ПМ49” русумли пневматик спорт қуроли, унинг газ баллони ва 500 дона ўқи борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

