25 ноябр куни Тошкентда “Davinchi Management Consulting” компанияси томонидан HR соҳасида Ўзбекистонда муносиб иш берувчиларни маҳаллий, давлат ва халқаро тоифаларда аниқлаш мақсадида ўтказиладиган “DaVinchi мукофоти- 2022” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Фото: Агробанк 
Фото: Агробанк 

Танловда Агробанк томонидан олиб борилаётган трансформация жараёнлари эътироф этилди. Жумладан, банкни трансформация жараёнида хорижий нуфузли компаниялар билан биргаликда таваккалчиликларни бошқариш тизими, скоринг моделининг дастлабки босқичи йўлга қўйилган эди.  

Фото: Агробанк 
Фото: Агробанк 

Банк фаолиятида трансформация ҳамда HR йўналишидаги амалий ишлари мазкур йўналишда юқори баҳоланиб, “Энг яхши ўқув маркази” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати