Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Миср тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, биргаликда сут ва пишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш масалалари кўриб чиқилди.
Миср томони маълумотига кўра, Dina Farms компанияси 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, сут фермасида 15 минг бошдан ортиқ қорамол боқилиб, улардан 8 минг донаси соғин сигирларни ташкил этади. Корхона 10 минг гектар ер майдонига эга бўлиб, унда картошка, буғдой, маккажўхори ва қанд лавлагиси каби экинлар етиштирилади.
Томонлар сут маҳсулотларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришда ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди. Мазкур йўналишдаги истиқболли лойиҳаларни ўрганиш мақсадида Dina Farms компанияси вакиллари 2023 йил март ойида Хоразм вилоятига ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
