“Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори билан “Ўзбеккосмос” агентлигига қўшимча вазифалар юкланди.
Улар қуйидагича:
- космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш;
- давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш;
- соҳаларда вазирлик ва идоралар томонидан космик технологияларни қўллаш даражасини мониторинг қилиш ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш.
