Туркий инвестиция жамғармаси туркий давлатлар томонидан ташкил этилган биринчи ва асосий қўшма молия институтига айланади ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг иқтисодий салоҳиятини, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, жамғарма маблағлари эса қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Жамғарма фаолияти — тадбиркорликни рағбатлантириш, янги иш ўринларини яратиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши каби устувор йўналишларни ўз ичига олади.

Учрашув якунлари бўйича ҳар бир иштирокчи давлатда ҳужжат лойиҳасини келишиш бўйича ички тартиб-қоидаларни қисқа муддатларда якунлаш бўйича келишувга эришилди ва режалаштирилган қўшма тадбирлар доирасида битимни имзолашга келишиб олинди.

Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш 2023 йилга мўлжалланган.