UzAuto Motors компанияси Асакадаги заводда ишлаб чиқариш линиялари ишини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Қайт этилишича, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан жалб этилган 170 нафар мутахассис билан ҳамкорликда заводнинг ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш режа қилинмоқда.

“Ушбу модернизация Chevrolet Cobalt автомобилларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 30 минг донага ошириш имконини беради”, дейилади UzAuto Motors хабарида. 

Мазкур ишлар олдиндан режалаштирилгани ва истеъмолчиларга автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир қилмаслиги ваъда қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабр ойи бошида бюджет моделлар – Damas, Labo, Cobalt ва Gentra учун шартнома тузиш тўхтатилганди. Бу моделларга шартнома бериш қачон бошланиши ҳалигача ноаниқ бўлиб қолмоқда.