Унда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати, истиқболлари, Ўзбекистондан ушбу мамлакатга экспортни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Саид Жума Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳўл мевалар, сабзавотлар ва қадоқланган миллий таомларни БААга экспорт қилишга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида томонлар амалий ишларни бошлаш мақсадида Ўзбекистондаги ҳамкор ташкилотлар билан музокараларни ташкил этиш бўйича келишиб олди.

