«Катта йигирматалик етакчиларининг виртуал саммити 22 ноябрга режалаштирилган», дейилади G20 ташкилий қўмитасида хабарида.

Ҳиндистон 2022 йил 1 декабрдан бошлаб G20 саммитида раислик қилмоқда. Сентябр ойида Ню-Деҳлида гуруҳ етакчиларининг саммити бўлиб ўтди, шундан сўнг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди G20 виртуал сессиясини ўтказишни таклиф қилди.

Сиртдан ўтказиладиган тадбирда Ню-Деҳлида кўтарилган масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган. Жумладан, вайрон бўлган экотизимларнинг 30 фоизини 2030 йилгача тиклаш, глобал озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, бутун дунё бўйлаб вакциналар, малакали тиббий даволаниш ва сифатли диагностикадан тенг фойдаланиш ва ҳоказо.

«Катта йигирматалик»нинг навбатдаги кейинги йиғилишлари Бразилия (2024), Жанубий Африка (2025) ва АҚШда (2026) бўлиб ўтади.