Тошкент шаҳар

Рустам Ашурматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1978 йил Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятида бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти

Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1990 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекциясида шуъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бобур Ҳайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1988 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1976 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тоҳир Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1991 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Баҳриддин Акромов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1968 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.