Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
инспекциянинг мақоми ва фаолиятини ташкил этиш асослари;
вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда унинг ходимларининг жавобгарлиги;
транспорт соҳасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Ҳаракатдаги темирйўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
ҳаракатдаги темирйўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
ҳаракатдаги темирйўл таркиби вa инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби.
Транспорт вазирлигига қуйидагилар топширилди:
2024 йил 1 ноябрга қадар ҳаракатдаги темирйўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш;
2024 йил 1 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ахборот тизимининг ЯИДХП билан интеграция қилинишини ҳамда тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари жорий этилишини таъминлаш.

