Хабар қилинишича, Туркманистон ва Ўзбекистон экспертларининг сўнгги учрашуви чоғида халқаро юк ташиш жараёнида ундириладиган тўлов ва йиғимларни оптималлаштириш бўйича келишувга эришилган.
"Учрашув чоғида Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларида халқаро юк ташиш иштирокчилари учун виза олиш тартибини соддалаштириш бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини имзолашни тезлаштириш имконияти кўриб чиқилди", - дейилади порталда.
Туркманистон томони ўзбекистонлик ҳамкасбларининг E-permit тизимига ўтиш тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди. Бу тизим рухсатнома бланкаларини онлайн форматда алмаштириш имконини беради.
