Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, ташриф доирасида 19 март куни икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон—Ветнам бизнес форуми ҳамда B2B форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.
Форум доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди.

Тадбир якунлари бўйича, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ветнам Савдо-саноат палатаси ўртасида Хошимин шаҳрида Ўзбекистон—Ветнам қўшма савдо уйини очиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.


