Ҳужжат билан Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди.
Шунингдек, 17 та турдаги хулосаларни бериш бўйича паспортлар тасдиқланмоқда, улар қаторида қуйидагилар бор:
- магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурларини қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
- бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
- дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш бўйича ва бошқалар.
2024 йил 1 майдан хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади.
Тақдим этилган хулосалар рўйхати “Лицензия” ахборот тизимида юритилади.

