Тошкент шаҳрида реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим кўчаларда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Жумладан: 

— Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, ҳамда; 

— Кичик ҳалқа автомобил йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 6:00 га қадар, ҳамда, 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 6:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. 

Ҳайдовчиларга ушбу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.