Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида қарийб 600 минг гектарлик майдонда ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида биринчи марта ноёб ўсимлик Arundo donax тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.

Экиш ишлари Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори Зиновий Новицкий бошчилигида олиб борилмоқда.

Ҳозирда ўсимликлар 1 ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади.  Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.

1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларида Arundo donax  ўсимликлари экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Ушбу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилиш, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин.