Имтиҳон натижаларини Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-саҳифаси орқали кўриш мумкин.

Президент мактабларига қабул 1 июндан 20 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди.

Президент мактабига ҳужжат топшириш учун талабгор 4-синфни тугатган бўлиши керак, ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади. 

Умумтаълим муассасаларининг 4-синфини тамомлаган ўқувчилар президент мактабларининг 5-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида иккита синфга 12 нафардан (жами 24 нафар) қабул қилинади.