Бизнес-миссия давомида G.D. International Poland Sp. o.o. улгуржи савдо мажмуасида ўзбек тўқимачилик ва пойабзал маҳсулотлари савдо уйини очиш тўғрисида келишувга эришилди.
Ташриф давомида "Полша-Осиё" Савдо палатаси билан биргаликда қўшма бизнес-форум ташкил этилди. Унда 20 дан зиёд Ўзбекистон ва Полша ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Икки мамлакат вакиллари ўртасида ташкил этилган G2B ва B2B шаклидаги музокараларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. Ўзбекистон енгил саноатини модернизация қилиш учун янги технологиялар ва инновацияларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилди.

