Учрашув давомида хорижий сармояларни Ўзбекистонга жалб этишда инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, хориждан инвесторларни таклиф этиш ва тайёр лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш усуллари ва методикасини ўрганиш, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари учун илғор, нуфузли ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларни тайёрлашда малака ошириш, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш,  товарларнинг экспортини тизимли ва давомий ташкил этиш ва бошқа мавзуларда қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

MBF Academy муассасаси раҳбари таклиф этил мавзуларда ўқув курсларини ташкил этиш ва уларга нуфузли хорижлик мутахассисларни жалб этиш имконияти мавжудлиги билдирди.

Учрашув якунида мазкур ўқув дастурларини қисқа муддатларда йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.