Turkish Airlines (THY) авиакомпанияси 23 ноябр куни режалаштирилган 38 та парвозни бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди (https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona/2155).

Қайд этилишича, рейсларнинг бекор қилинишига Истанбулда кутилаётган кучли бўрон сабаб бўлган. Бекор қилинган рейслар орасида:

  • 10 та ички рейслар,
  • 28 та халқаро рейслар мавжуд.

Аэропортнинг ўтказувчанлик қобилиятини 10 фоизга чеклаш ҳақида қарор Фавқулодда ҳолатлар бўйича Метеорология қўмитаси (MADKOM) тавсиясига асосан қабул қилинган.

Истанбул халқаро аэропорти масъуллари эртанги рейсларда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирди. 

«Ўз парвозингиз ҳолатини олдиндан текширишни ва тегишли чоралар кўришни тавсия этамиз», — дейилади Бош консулхона хабарида.