Вазирлар Маҳкамасининг "Maxcyc электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилиши муносабати билан “Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Автотранспорт воситасига божхона пломбалари ва муҳрлари остида юкларни халқаро ташишга  қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш жараёнларига оид ахборот тизими ишга туширилиши муносабати билан гувоҳноманинг қоғоз нусхасини талаб қилиш қоидаси бекор қилинмоқда.

Шунингдек, ЯИДХП ва "Лицензия" ахборот тизими орқали гувоҳнома олиш механизмлари жорий этилмоқда.

Ҳужжат билан гувоҳномани бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва тегишли хизмат паспорти тасдиқланган.