Наманган аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) кузатилмоқда.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, шу туфайли Centrum Air авиакомпаниясининг Мадина – Наманган йўналиши бўйича MFX3338 рейси экипажи Фарғонадаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 7:53 да Фарғонага бориб қўнди.

