МИБ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2025 йилнинг ўтган даврида жами 3,6 триллион сўмлик ундирувлар амалга оширилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 460 миллиард сўмга ошганини кўрсатмоқда.
МИБнинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 95,5 миллиард сўмлик (238,4 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.
Ҳозирда бюро органлари томонидан ижро этиш жараёнини янада рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши қўзғатилгани ва қўлланган чекловлар тўғрисида қарздорларни огоҳлантириш тизими такомиллаштирилиб, 9,9 миллионтадан ортиқ SMS-хабарномалар жўнатилди.
