ТИВ маълумотига кўра, музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Венгрия сармояларини Ўзбекистон бозорига жалб этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш устида фаол ишлашга тайёр эканини билдирди.

