28 март куни Бухоро туманида жойлашган ЯТТ Холбоева Ўлмас Узоқ қизи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 1,5 ёшли болани ток урган. Бола вафот этган. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди. Ўрганишларга кўра, вафот этган бола 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш. бўлган.

Бошқарма хабарида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, расмий хабарда ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.