Полшада 18 май, якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида, экзитполлар натижаларига кўра, 13 номзоднинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиз кўпчилик овозни ололмаган.
AFP агентлигининг Ipsos жамоатчилик фикрини ўрганиш институти сўрови маълумотларига таяниб хабар беришича, 1 июнга белгиланган иккинчи турда ҳукмрон Фуқаролик коалициясидан номзод Варшава мэри, либерал-консерватив Рафал Тшасковский бўлади. У, дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 30,8 фоиз овозини, миллий-консерватив "Ҳуқуқ ва адолат" партияси номзоди Карол Навроцкий 29,1 фоиз овоз олди.
Бу маълумотларга кўра, ўта ўнг «Конфедерация» ассоциацияси номзоди Славомир Ментцен 15,4 фоиз овоз билан учинчи ўринда. Сайловчиларнинг 66,8 фоизи иштирок этгани тахмин қилинмоқда. Полшада жорий президентлик сайловларида деярли 29 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.

