Ҳужжатлар қабули 2025 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача амалга оширилади.
Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларда махсус штаблар ташкил этилди.
Унда малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатиши белгиланган.

