26 июн куни соат 11:29 да  Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:37 да етиб бориб, ёнғин соат 11:40 да ўчирилди.

Айтилган манзилда Gentra русумли автомобил ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.