11 август куни ярим тунда Тошкент туманида жойлашган Уч қаҳрамон бозорида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, соат 02:22 да Тошкент вилояти ФВБга бозор ёнаётгани ҳақида хабар берилган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 7 дақиқада етиб борган. Жараёнга жами 10 та экипаж жалб этилган.
Ёнғин соат 03:24 да қуршаб олинган ва 04:46 да бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади вазирлик хабарида.

