Нигериянинг Кацина штатидаги масжидга қилинган қуролли ҳужум қурбонлари сони 30 кишига етди, деб маълум қилди Малумфаши округи депутати Амину Иброҳим.  

Унинг сўзларига кўра, Мантау районидаги масжидга бомдод намози вақтида қуролли тўда аъзолари ҳужум уюштирган. 

Иброҳимнинг таъкидлашича, штатнинг турли ҳудудларида масжидларга ҳужумлар амалга оширилмоқда.  

У парламент ва штат ҳукуматини аҳолини ҳимоя қилиш учун хавфсизлик кучларини жойлаштиришга чақирди.  

Нигерияда қуролли тўдалар, хусусан, ISWAP ва “Боко Ҳарам” каби террорчи ташкилотлар хавфи ҳалигача юқори даражада сақланиб турибди.