26 август, сешанба куни кечқурун Доғистон қирғоқлари яқинида Каспий денгизида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) томонидан маҳаллий вақт билан соат 23:33 да қайд этилган.

Зилзила эпицентри тахминан 10 км чуқурликда бўлган. EMSC маълумотларига кўра, у Дербент шаҳридан 50 км шимолда ва Избербаш шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган.

Дастлаб у магнитудани 6,0 деб баҳолаган, кейин эса 5,5 га ўзгартирилган. АҚШ Геологик хизмати (USGS) уни 5,4 деб баҳоламоқда. Россия Фанлар академиясининг Доғистон геофизика хизмати — 5,9 га.