Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, Тошкент ва Абу Даби Интерпол Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштирилган ишлари натижасида оғир жиноятлар содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган шахслар Ўзбекистонга олиб келинди.

Улар мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятлар бўйича қидирувда бўлган. Эндиликда мазкур шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши учун суд олдида жавоб беради.

Вазирлик икки давлат Интерпол бўлимлари ўртасидаги ҳамкорлик кучаяётганини, бу эса жиноятчиларни топшириш бўйича кўрсаткичларнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади.