Таклифлар етарли миқдорда имзо йиғиши билан кўриб чиқиш учун юборилади, деб хабар берди Euronews.
"Сўллар" вакили Томас Шенноннинг таъкидлашича, фракция Урсула фон дер Ляйен олиб бораётган сиёсатга қўшилмаслиги боис ишончсизлик вотумини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Иккинчи томондан "Европа ватанпарварлари" гуруҳи ана шундай режа тайёрламоқда.
Франциянинг "Миллий бирлик", Венгриянинг "Фидес" ва Италиянинг "Лига" партияларидан иборат фракция иккинчи марта ишончсизлик вотумини ташкиллаштиришни режа қилмоқда.
Фракция матбуот котиби Алонсо де Мендоса ишончсизлик вотуми қачон киритилиши мумкинлиги борасида маълумот бермади. Лекин манбаларнинг сўзларига кўра, вотум лойиҳаси яқин кунларда тақдим этилади.

