Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасининг Жанубий вокзалдан Янги Сергели кўчасигача («Ўзгариш» кўприги) бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Йўл таъмирлаш ишлари туфайли 26 сентябр соат 17:00 дан 29 сентябрь соат 7:00 гача ёпилади.
Ҳокимлик ҳайдовчиларга сафарни олдиндан режалаштиришни ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

