Спорт арбитраж суди (CAS) россиялик курашчи Алик Хадарцевга спорт фуқаролигини ўзгартиришни тақиқлади. Бу ҳақда CAS матбуот хизмати хабар берди.
2025 йил бошида курашчи Ўзбекистон паспортини олди, шундан сўнг Ўзбекистон кураш ассоциацияси уни жамоага таркибига ўтказиш учун ариза топширди. Бироқ, Бутунжаҳон кураш уюшмаси (UWW) Россия спорт курашлари федерацияси (FSBR) ўз спортчиларига бошқа байроқ остида чиқиш учун рухсат бериши мумкин бўлган квотани тугатганини баҳона қилиб, ўтишни рад этди. Қоидага кўра, бундай квота йилига учтага тенг.
Хадарцев бу масала бўйича Спорт арбитраж судига мурожаат қилди, бироқ унинг мурожаати рад этилди.
Полвон Россия чемпионатида медалларни қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.
Россия спортчиларининг Ўзбекистон байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этиши янгилик эмас. 2024 йилги Париж олимпиадасида доғистонлик Разамбек Жамалов -74 кг вазнда олтин медални қўлга киритган эди.

