Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Монакода ўртача умр кўриш энг юқори - 86,5 йил, ундан кейинги ўринларда Сан-Марино (85,8) ва Ҳонгконг (85,6) турибди.
Нигерияда ўртача умр кўриш энг паст даражада қайд этилди – 54,6 ёш, Чад (55,2) ва Марказий Африка Республикасида (57,7) шунга ўхшаш кўрсаткичлар мавжуд.
Россия 73,3 йил умр кўриш билан 102-ўринни эгаллаб, АҚШ (79,5) ва Хитой (78) каби давлатлардан ортда қолди.

