Мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик ва унинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Глобаллашув даврида ҳар бир давлатда иқтисодий фаровонликни таъминлаш, фуқаролар ва бизнес учун хавфсиз шароит яратиш, уларнинг молияларини кафолатланган ҳимоя қилиш, жиддий иқтисодий ва молиявий жиноятларга қарши курашиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, мураккаб фирибгарлик, порахўрлик ва коррупция билан боғлиқ ишларни тўлақонли текшириш ҳамда тергов қилишда халқаро ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Жиддий фирибгарликларга қарши курашиш агентлиги 1988 йилда тузилган. У Буюк Британия Бош прокурори назорати остида фаолият юритувчи мустақил ташкилот ҳисобланади. Агентлик йирик молиявий жиноятларга қарши курашади ва Бирлашган қиролликнинг тадбиркорлик учун хавфсиз макон сифатидаги обрўсини ҳимоя қилади.

